دانلود کتاب Табиий география ва геоэкология назарияси.
by Асқар Нигматов.
|
عنوان فارسی: نظریه جغرافیای طبیعی و زمین شناسی. |
دانلود کتاب
جزییات کتاب
Геоэкологиянинг фундаментал назарий асосларига доир муаммолар ва
уларнинг ечимига оид қарашлар монографик тарзда таҳлил қилинган. Унда
табиий географик қарашларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши, ҳозирги ҳолати
ва келажак истиқболлари ўзига хос равишда ёритилган. Географик илмда,
хусусан табиий географик фанларни тизимлаш зарурати ва уларнинг
тааллуқлилик тизими яратилди. Табиий географик фанларни тизимлаш орқали
географиянинг объекти – географик қобиқ чегарасига аниқликлар киритилди,
замонавий географик ва геоэкологик фанларнинг мазмуни ва моҳияти очиб
берилди. Табиий географик районлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Географик, жумладан, табиий географик фан ва таълим-тарбия истиқболларига
оид фикрлар берилди. Геоэкологиянинг мустақил фан, таълим, тарбия ва
амалиёт сифатида шаклланишининг илмий-назарий асосларига аниқликлар
киритилди.
Тадқиқот объекти фанлар бўлгани учун ҳам монография матнида улар бош
ҳарфларда берилди.
Монография Умумий Ер билими, География, Геоэкология, Экология ва
Атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида фаолият юритаётган фан, таълим ва
амалиёт ходимлари, педагоглар, докторантлар, магистрлар, талабалар ҳамда
мустақил тадқиқотчилар учун мўлжалланган.